...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пентагон ва Оқ уй бир-бирига қарши чиқмоқда


12:33, 02.02.2018 Олам
 3 849

АҚШ президенти Дональд Трамп Пентагоннинг Шимолий Кореяга нисбатан суст ҳаракатларини танқид остига олди.

АҚШ Президенти Дональд Трамп Шимолий Кореяда Ким Чен Иннинг тоталитар тузумига қарши зарбалар бериш режасини ишлаб чиқишни истайди.
 
Бироқ, Пентагон раҳбари президент Трампнинг бу борадаги қарашларини ҳозирча қўллаб-қувватлагани йўқ.
 
Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Мак Мастер унинг Шимолий Корея бўйича билдирувларини муносиб, деб билишини айтди. Яъни Трампга кўра, Пентагон Шимолий Корея минтақасида ҳарбий қудратини ошириши керак ва бунинг учун махсус режа ишлаб чиқиши лозим.
 
Пентагон расмийларининг маълум қилишича, АҚШнинг Шимолий Корея минтақасида ҳарбий қудратини асоссиз ошириш бошқа муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
 
Шунингдек, расмий Пентагон Президент Трампнинг бу борада хавотирлари ўринсизлиги, АҚШнинг ушбу минтақадаги ҳарбий салоҳияти доимо шай ҳолатда эканини айтди. Қолаверса, ҳозир президент таклиф қилаётган Шимолий Кореяга нисбатан “огоҳлантирувчи зарба”ни бериш мавриди эмас.
 
Маълумот учун, Шимолий Корея Тинч океани ҳудудида ўтган йилнинг июль ойида ўзининг баллистик ракетасини синовдан ўтказди. Экспертлар эса бунга АҚШ ҳукумати етарли чоралар кўради, деб тахмин қилган эди. Аммо, Пентагон бунга қарши турган ва бу борада бир қорорга келиш лозимлигини таъкидлаган.
Икром Раҳмон

Теглар:АҚШ Пентагон Шимолий Корея 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!