...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойда фургон ҳайдовчиси пиёдаларни уриб кетди


12:21, 02.02.2018 Олам
 2 305

Воқеа ҳамма ишга кетишни бошлаган вақтда содир бўлган.

Бугун, 1 февраль Тошкент вақти билан соат 6:00 да Хитойда фургон ҳайдовчиси пиёдаларни уриб кетди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
Воқеа Хитойнинг Шанхай шаҳри сайёҳлик тумани Хуанпуда содир бўлган. Синьчан ва Наньцзин кўчалари кесишмасида автофургон ҳайдовчиси “Starbucks” қаҳвахонаси олдидаги пиёдалар йўлагига чиқиб кетиб, одамларни уриб кетган. Жами 18 киши жароҳатланиб шифохонага етказилган. Уч кишининг аҳволи оғирлиги хабар қилинмоқда.
 
Фургоннинг ичида олти киши бўлган, улар ҳам жароҳатланганлар қаторида шифохонага етказилган.
 
Фургон қаҳвахона панжарасига урилиб ёнишни бошлаган, лекин газ баллонларига ўтишга улгурмаган. Етиб келган ўт ўчирувчилар ёнғинни тезда ўчирган.
 
Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.
Қобилжон Раҳимжонов 

Теглар:Хитой Фургон Starbucks 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!