...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон кўчаларида янги белгилар пайдо бўлади


11:12, 05.11.2018 Жамият
 3 896

Туристлар учун навигация ва йўналишни кўрсатувчи маълумотлар тизимининг халқаро намуналарини танлашда туризм бозорининг ривожланиши юқори даражада бўлган мамлакатлар тажрибасини ўрганишга аҳамият берилган.

Туризм-рекреация инфратузилмаси объектларига ташриф буюришни (энг аввало якка туристлар томонидан) ошириш, осон етиб бориш ва туризм соҳасига маданий мерос объектларининг максимал тарзда интеграллашуви учун туризм белгилари ишлаб чиқилди.
 
Ушбу белгиларнинг асосий вазифаси – туристларга номаълум жойда йўналишни аниқлашда кўмак беришдир. Жигарранг фондаги йўл кўрсаткичлари хориж туристларининг йўналишлари ўтадиган йўлларда ўрнатиш учун мўлжалланган. Инфратузилма объекти (шаҳар, кўча, музей, стадион ва ҳ.к.) ва географик объектларни англатадиган белгилардаги ёзувлар давлат ва инглиз тилларида ёзилади.


 
Шундай тарзда навигация ва йўналишни кўрсатувчи маълумотлар тизимининг яхшиланиши туризм объектларига айниқса меъморий ва маданий ёдгорликларга мосдир. Туристлар учун навигация ва йўналишни кўрсатувчи маълумотлар тизимининг халқаро намуналарини танлашда туризм бозорининг ривожланиши юқори даражада бўлган мамлакатлар тажрибасини ўрганишга аҳамият берилган. Хусусан МДҲ ҳамда Европа иттифоқи мамлакатларининг халқаро стандартлари ва тажрибалари таҳлил қилинди.
 
Ишлаб чиқилаётган Туризм навигацияси тизими Ўзбекистон ҳудудида амалда бўлган, шаҳар ва қишлоқ муҳитида, автомобиль магистралларида белгилар ва ахборотларни жойлаштириш стандартига O‘z DSt 3283 “Йўл белгилари. Техникавий шартлари” мувофиқ бўлишига алоҳида эътибор берилди.
 
График тизимнинг бир хиллигини таъминлаш учун пиктограммаларда бирлаштирувчи модуль элементларидан фойдаланилади. Шарҳлар ва стилизация умумдавлат даражасидаги тизимнинг юқори эстетик талабларига жавоб беради. Фойдаланилаётган ранг, графика, уларнинг ҳарёқламалиги ва тез танилиши ландшаф ва иқлимий хусусиятларига қарамасдан Ўзбекистоннинг барча ҳудудида белгилар ва кўрсаткичларни ўрнатиш жараёнини стандартлаштиришга имкон яратади. Тизимнинг қўлланиладиган кўз билан кўриладиган элементлари турли миллатлар ва диний конфессияларнинг вакиллари қабул қилишидаги фарқларни ҳисобга олиб ишлаб чиқилган.
 
Ушбу туризм йўл белгилари жойлардаги ҳокимиятлар қарори бўйича ўрнатилади ва Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси қошидаги “Uzavtoyo‘lbelgi” ДУК томонидан тайёрланиши мумкин. 

Теглар:Туризм Туризм белгилари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар