Бахтсиз ҳодиса икки кеманинг тўқнашиши натижасида рўй бергани айтилмоқда.
Япониялик қутқарувчилар Тинч океанида қирғоқдан 510 км узоқликда ёниб кетган Тайваннинг “Чин Чун” балиқчи кемаси томон йўл олишди. Кема бошқа кема билан тўқнашиб кетиши натижасида ёниб кетган, деб хабар беради РИА Новости.
“Чин Чун” бортида 52 нафар одам бор эди. Улар орасида жабрланганлар борми, деган саволга ҳалигача жавоб йўқ. Тўқнашувга сабаб бўлган бошқа кема ҳақида эса умуман маълумот берилмаган.
Воқеа Иватэ профектурасининг Мияко шаҳридан шарқда содир бўлган. Қирғоқ хизмати огоҳлантирувчи хабарни олишлари биланоқ патрул қайиқларида ёнаётган кема томон жўнаб кетди.

Мухторбек Абдуллаев