Ҳозирги кунда охирги босқич учун тайёргарлик ҳамда эфирга чиқиш жараёнлари синовдан ўтказилмоқда.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, янги телередиоканал 24 июль санасида ишга тушиши кутилмоқда.
Янги телерадиоканал таркибидаги радиоканал ҳам шу билан тенг равишда эфирга чиқади. Бундан ташқари, телерадиоканалнинг веб-сайти ҳам шу кундан интернет тармоғида пайдо бўлади.
“Ўзбекистон 24” телерадиоканали мамлакат аҳолисининг ахборотга бўлган талабини тўлақонли қондиришни кўзда тутади. Каналда асосий урғу янгиликларга берилади.