Табиий офат туғруқни белгиланган муддатдан 7 ҳафта олдин бошланишига сабаб бўлди.
Шу куни Меган онаси билан сайр қилиб юрган эди. Кутилмаганда кучли шамол ва момақалдироқ бошланиб кетди. Меган ва онаси уйи томон чопишди, бироқ улгуришмади. Меганни чақмоқ урди.
Воқеадан сўнг аёл зудлик билан шифохонага етказилди. Унда эрта туғруқ бошланди. Меган учун 3-фарзанд бўлган чақалоқ дунёга келди. Унга Оуэн деб исм қўйишди. Бироқ онанинг ҳам, чақалоқнинг ҳам саломатлиги қониқарли эмас эди.
Болакай 7 кунлик умр кўриб, шифохонада жон берди. Меган Дэвидсон эса шифохонадан уйига чиқарилган ва айни вақтда саломатлиги тикланмоқда.
Флоридада чақмоқ оқибатида қурбонлар сони жорий йилда 4 нафарга етди.