Энди сиз қайси тилда гапиришингиздан қатъи назар мазкур ижтимоий тармоқдаги барча матнларни тушунасиз.
Автоматик таржима оригинал матнни дастурда кўрсатилган тилга ўгиради. “Instagram жамияти биз тасаввур қилганимиздан кўра, тезроқ ўсмоқда ва глобал аҳамият касб этиб бормоқда. Биз тез орада сизнинг лаҳза тарихини қайси тилда эканлигидан қатъи назар тушуна олишингизни таъминлашдан мамнунмиз”, дейди компания вакили.
Маълумот ўрнида, Instagram ижтимоий тармоғини ишлаб чиқиш Сан-Францискода бошланган. Мазкур дастур дастлаб 2010 йил 6 октябрда Apple компаниясининг App Store дастурлар тўпламида пайдо бўлди. 2012 йил 9 апрелда Facebook Instagram мобил фотодастурини 1 миллиард АҚШ доллари эвазига сотиб олганини эълон қилди.