У 45 соат ичида бор-йўғи уч соат дам олишга тўхтади ва матонат билан узоқ масофани босиб ўтди
Хитойлик ўз марафонини “Ишонч учун ва у учун” деб номлади. Югуришдан кейин у маҳаллий мухбирларга ҳозир ёлғиз экани ва шу йўл билан ўз севгисини топишга умид қилаётганини сўзлаб берди.
Югуришни бошлашдан олдин эркак ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қуйидаги сўзларни ёзиб қолдирди:
“Ўзингиз севган ишни қилинг ва сиз учун севимли бўладиган инсонни учратасиз!”
Бутун марафон давомида хитойлик дам олиш учун бор-йўғи уч соат тўхтади. Югуриш пайтида унга бир қатор спортчилар қўллаб-қувватлаш учун қўшилдилар.
Бу марафончи баланд тоғларда ҳаркатланган экан, бу билан у ўзидаги чидамлилик хусусиятини ривожлантирган. У югуришда айнан шу масофада олдин қўйилган рекордни қайтара олмади, хитойлик ундан олдин югурган одамдан бир соат ортда қолди. Марафончининг айтишича, у бу кўрсаткичдан хафа бўлмаган ва ўзини синаб кўриш учун югурган, яъни ҳеч ким билан рақобатлашмоқчи бўлмаган.