...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тез орада Instagram’да янги имкониятлар пайдо бўлади


17:58, 23.06.2016 Технология
 2 900

Энди сиз қайси тилда гапиришингиздан қатъи назар мазкур ижтимоий тармоқдаги барча матнларни тушунасиз.

Визуал ижтимоий тармоқ ҳисобланмиш  Instagram’да бир ой ичида янги функция, яъни матнни чет тилига автоматик тарзда таржима қилиш хизмати ишга тушади. “Таржимани кўрсатиш” буйруғини босиб, сиз видео ва фотографияда қолдирилган изоҳларни ва фойдаланувчилар профилидаги матнларни таржима орқали ўқишингиз мумкин.  Бу ҳақда “Vesti” хабар бермоқда.
 
Автоматик таржима оригинал матнни дастурда кўрсатилган тилга ўгиради. “Instagram жамияти биз тасаввур қилганимиздан кўра,  тезроқ ўсмоқда ва глобал аҳамият касб этиб бормоқда. Биз тез орада сизнинг лаҳза тарихини қайси тилда эканлигидан қатъи назар тушуна олишингизни таъминлашдан мамнунмиз”, дейди компания вакили.
 
Маълумот ўрнида,  Instagram  ижтимоий тармоғини ишлаб чиқиш Сан-Францискода бошланган. Мазкур дастур дастлаб 2010 йил 6 октябрда Apple компаниясининг App Store дастурлар тўпламида пайдо бўлди. 2012 йил 9 апрелда Facebook Instagram мобил фотодастурини 1 миллиард АҚШ доллари эвазига сотиб олганини эълон қилди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Instagram Facebook 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!