Дональд Трамп Марказий разведка бошқармасига эндиликда террорчиларга қарши курашда учувчисиз аппаратлар хизматидан фойдаланишга рухсат берди.
АҚШ президенти янги қарорига кўра, эндиликда Марказий разведка бошқармаси террорчиларга қарши курашда учувчисиз аппаратлар хизматидан фойдаланишиши мумкин. Мазкур қарорнинг қабул қилиниши эса, Обама даврида қабул қилинган учувчисиз аппаратлар ёрдамида фақатгина террорчилар жойлашган манзилни аниқлаш мумкинлигини назарда тутувчи чеклов бекор қилинди, деб
ёзади “Market Watch”.
Ўз навбатида, МРБ томонидан янги “имконият”дан Ахмад Хасан Абу аль-Хайра аль-Масрини йўқ қилишда фойдаланилган. У феврал ойида Идлибга берилган АҚШ ҳарбий ҳаво кучларининг зарбалари натижасида ўлдирилган.