...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лордлар Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқишини маъқуллади


15:00, 14.03.2017 Олам
 1 791

Буюк Британия Парламентининг Лордлар палатаси Европа иттифоқи таркибидан чиқиш (Brexit) жараёнлари бошланишига рухсат беришни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллади.

Буюк Британия Парламентининг Лордлар палатаси мамлакатнинг ЕвроИттифоқ таркибидан чиқиш жараёнлари бошланишига рухсат этиладиган қонун лойиҳасини маъқуллаган. Аввалроқ, Обшин палатаси томонидан ҳам мазкур қонун лойиҳаси маъқулланган эди. Шу боис, эндиликда Қиролича Елизавета II розилиги билан қонун кучга киради. Мазкур жараён мамлакатда тизимли равишда рўй бераётганини инобатга олинса, яқин вақт ичида Бош вазир Тереза Мэй учун Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқишга оид Лиссабон келушивининг 50-бандини қўллашига ҳеч қандай тўсиқ қолмайди, дейилади РИА Новости хабарида.
 
Даставвал, Лордлар томонидан қонун лойиҳасига 2 та ўзгартиш киритиш таклиф этилган эди. Улар ҳукуматдан Британия Иттифоқ таркибидан чиққанидан сўнг, унинг ҳудудида истиқомат қилувчи ЕИ фуқаролари мақоми ўзгаришсиз қолдирилишини ҳамда ЕвроИттифоқ билан якуний келишув Бош вазир томонидан Парламент судига тақдим этилиши қонун доирасида белгилаб қўйилишини талаб қилган эди.
 
Аммо вақт ўтиб, Лордлар бу талабларидан воз кечишни маъқул топдилар. Референдум натижаларида акс этган халқ истагига қарши бориш билан боғлиқ айбловлардан қочиш мақсадида шундай қарорга келингани таъкидланмоқда.
 
Тереза Мэй Иттифоқ таркибидан чиқиш жараёнларини расман қачон бошлаши ҳозирча маълум эмас. Айрим маълумотларга кўра, бу борадаги огоҳлантиришни Брюсселга бугун юбориши ва бу ҳақда парламентдаги чиқиши чоғида эълон қилиши мумкин.
 
Шу билан бирга, Бош вазирнинг, шошмаслиги борасида тахминлар ҳам йўқ эмас. Бунга Нидерландияда бўлиб ўтадиган сайловлар ва Шотландия Миллий партияси конференциялари ўтказилишини кутиши сабаб бўлиши мумкин.
Алишер Равшанов

Теглар:Буюк Британия Brexit Тереза Мэй 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!