Боғ Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ҳомийлигида барпо этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан Термиз шаҳрида майдони 1 гектарни ташкил этувчи Япон боғи қурилади. Бу ҳақда Президентнинг 16 августдаги “2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида айтиб ўтилган.
Ушбу лойиҳа япониялик мутахассисларини жалб этган ҳолда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ҳомийлигида барпо этилади. Боғда “Рекан” услубида қурилган меҳмонхона, хотира майдони, Кюдзо Като музейи қурилиши режалаштирилган. Қурилиш ишлари 2018 йилнинг август ойида тугатилиши кўзда тутилган.
Маълумот учун, Тошкентдаги япон боғи 2001 йилдан буён фаолият юритади.

Зоҳиршоҳ Жўраев