...
МЕНЮ
ONLINE TV

Термизда фарзандини сотиб, туғруқхонадан бойвучча бўлиб чиқмоқчи бўлган аёл қўлга олинди


13:38, 15.02.2018 Жамият
 5 661

Она номига иснод келтирган бу аёл фаолияти шу билан якун топмади. Ўша куни туғруқ мажмуасининг икки нафар шифокори ҳам оқ халатига доғ туширди.

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғруқ мажмуасида 23 ёшли она уч кунлик чақалоғини пуллаётган вақтида йўлга тушди, деб ёзмоқда ЎзА.
 
Маълумотларга кўра, Термиз туманида яшовчи Ш.Р. опаси ва отаси билан аввалдан тил бириктириб, чақалоғини 20 миллион сўмга сотишга келишади. “Хамир учидан патир”, дея ушбу маблағнинг 150 минг сўмини “харажат” учун олдиндан олиб қўяди. 23 яшар аёл, опаси ва отаси билан Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғруқ мажмуаси ҳовлисида келишилган пулнинг 14 миллион 500 минг сўмини олиб, уч кунлик норасида чақалоқни мижозга топширмоқчи бўлганида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ушланади.
 
Она номига иснод келтирган бу аёл фаолияти шу билан якун топмади. Ўша куни туғруқ мажмуасининг икки нафар шифокори ҳам оқ халатига доғ туширди. Улар суюнчиси ва чақалоқни олиб чиқиб кетиш учун деб, Ш.Р.нинг мижозидан нақд 420 минг сўм пулни таъмагирлик йўли билан олаётганида қўлга тушди.
 
Айни пайтда ўз фарзандини пуллашга уринган Ш.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Теглар:Одам савдоси Чақалов савдоси Туғруқхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар