...
МЕНЮ
ONLINE TV

Терма жамоанинг янги мураббийи Ўзбекистонга келмасдан туриб, шарт қўйишни бошлади


14:42, 22.02.2018 Спорт
 14 895

Умид Аҳмаджонов эса янги мураббийнинг шартини қабул қилишга мажбур бўлди.

Аввалроқ, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун хориждан кучли мураббий олиб келиниши ҳақида ахборотлар пайдо бўлганди.
 
Айнан шу мақсадда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов бугун, 22 февраль куни янги бош мураббий билан бошланган музокараларни ниҳоясига етказиш учун Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
 
“Маълум қилинганидек, Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи хорижлик кучли мутахассис, жаҳон футболидаги топ мураббий бўлади. Айни пайтда у ўз терма жамоасини Россияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига тайёрламоқда.
 
Хар бир мураббий шартномаси тугашига 6 ой қолганида янги таклифларни кўриб чиқишга ва музокаралар ўтказишга ҳақли. Шу сабабдан ҳам, янги бош мураббий билан терма жамоамиз масаласида якуний келишувга эришилди.
 
Бироқ, у айни пайтда ўз шогирдларини июнь ойида бошланадиган мундиалга тайёрлаётгани сабабли, жаҳон чемпионати якунига қадар номи ҳозирча эълон қилинмаслигини сўради.
 
Ўзининг бу илтимосини мутахассис жаҳон чемпионати олдидан унинг шогирдлари кайфиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги билан изоҳлади.
 
Умид Аҳмаджонов янги бош мураббийнинг бу илтимосини қабул қилди ва июль ойига қадар унинг номи футбол жамоатчилигига эълон қилинмаслигига ваъда берди.
 
Энг муҳими мутахассис билан якуний тўхтамга келинди ва у Россиядаги мундиалдан сўнг мамлакатимизга ташриф буюради ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқарувини расман қўлга олади.
 
Унга қадар эса мамлакатимизнинг бош жамоаси Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошида янги ташкил этилган мураббийлар кенгаши қўл остида ўқув-машғулот йиғинлари ва белгиланган ўртоқлик учрашувларини ўтказади. 
 
Шуниси аниқки, юртимиз футбол мухлислари миллий терма жамоамизнинг янги бош мураббийини жуда яхши билишади ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятининг бу танловидан бениҳоя ҳурсанд бўлишади.
 
Табиийки янги бош мураббий олдига Осиё кубоги-2019 да муваффақиятли иштирок этиш ва терма жамоамизни 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига олиб чиқиш вазифаси қўйилади,” дейилади хабарда.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Темур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасини март ойида Сенегал ва Марокаш жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларига тайёрлаши ҳақида хабар берган эдик.
 
Катта эҳтимол билан мамлакат терма жамоасини жаҳон чемпионати якунлангандан сўнг, Эрон мураббийи Карлуш Кейруш бошқаради. Айнан Кейруш Аҳмаджоновдан айни пайтда шогирдларини июнь ойида бошланадиган мундиалга тайёрлаётгани сабабли, жаҳон чемпионати якунига қадар номи ҳозирча эълон қилинмаслигини сўраган бўлиши мумкин
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон терма жамоаси Умид Аҳмаджонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!