...
МЕНЮ
ONLINE TV

Терма жамоа учун яна бир рақиб топилди. Ўйин Ўзбекистонда бўлади


14:37, 16.05.2018 Спорт
 4 023

Ўзбекистон 19 май куни Эронга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол бўйича миллий терма жамоа учун ўртоқлик ўйинларига кучли рақиблар топиш бўйича изланишларни давом эттирмоқда.
 
Жумладан, тарихда биринчи марта Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун мундиалга йўлланма олган Марокаш, Сенегал, Уругвай каби терма жамоалар билан Жаҳон чемпионати олдидан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилинди ва ташкил қилинмоқда.
 
Жорий йилнинг 19 май куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши Теҳроннинг “Озодий” стадионида ўртоқлик учрашуви ўтказиши хақида ҳам аввалроқ маълумот берган эдик.
 
“Энди кўплаб ўзбекистонлик футбол мухлисларининг хоҳиш-истакларини инобатга олган ҳолда, Миллий олимпия қўмитасининг Президенти ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг Қатар футбол федерацияси билан имзолаган меморандумига асосан, ФИФА куни ҳисобланган 2018 йилнинг 16 октябрь куни Тошкент шаҳрида Қатар терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказишга келишилди”, дея ёзади ЎФА Матбуот хизмати.
 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон Қатар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!