
Нурафшон шаҳар прокуратурасининг иш юритувида прокуратура органларининг собиқ ҳодимларига нисбатан кўзғатилган жиноят иши мавжуд эмаслиги ҳам аниқланди.
Шунингдек, тарқалган материалда у аввал 700 минг АҚШ доллари пора сифатида олинганлиги қайд этилган. Бош прокуратура ушбу ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.
Бош прокуратура шуни маълум қиладики, ҳозирги кунда юқоридаги ҳолат бўйича 2013 йилда ХОАТБ “Туркистон банк” ходимларига нисбатан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тергов қилинган жиноят иши доирасида қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чорасини ўзгартириб бериш учун 300 минг АҚШ долларини алдов ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан олганлиги юзасидан бир гуруҳ шахсларга нисбатан жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ушбу жиноят иши бўйича гумон қилинувчилар мансабдор шахслар ҳисобланмайди ва хеч қандай хизмат мавқеига эга эмас.
Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар прокуратурасининг иш юритувида прокуратура органларининг собиқ ҳодимларига нисбатан кўзғатилган жиноят иши мавжуд эмас. Тергов сири нуқтаи назаридан жиноят иши бўйича бошқа маълумотлар ҳозирда ошкор қилиниши мақсадга мувофиқ эмас”, дея хабар берилган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси расмий саҳифасида.