Федерал хизмат Telegram расмийлари билан муроса қила олмаяпти.
Бугун, 6 апрель куни Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий ахборот воситалари коммуникациялари соҳасида назорат бўйича Россия федерал хизмати (Роскомнадзор) Telegram’ни блоклаш тўғрисида судга мурожаат юборди. Бу ҳақда Хизмат сайтида маълум қилинди.
Таъкидланишича, Хизмат Москва вилоятининг Таганский район судига “Internet Telegram Messenger” МЧЖ ахборот тарқатиш ташкилотининг “Ахборот ҳақида, ахборот технологиялари ва ахборотни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қарорни бузгани ҳақида мурожаат йўллаган.
Унга кўра, Telegram Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) томонидан ахборот ресурсларининг Россия ҳудудига киришини маълум тарзда чеклаш тўғрисидаги талабини бажармаётгани айтилган.
Мессенжер расмийларининг маълум қилишича, агар Telegram ФХХ талаб қилган шартни бажарса, тармоқ фойдаланувчиларининг электрон хабарларини ўқиб, назорат қилиш имконига эга бўлишини билдирган. Бу эса ташкилотнинг обрўсизланишига сабаб бўлиши таъкидланмоқда.
Маълумот ўрнида, шу йилнинг 20 март санасида сўралган ахборотларни тақдим қилиш учун Telegram’га Роскомнадзор томонидан 15 кун муҳлат берилди, кейинроқ ФХХ бу муддатни 10 кунга қисқартирди.
Жорий йилнинг 2 апрелига қадар бу сўровга Telegram’дан ҳеч қандай жавоб бўлмаган. Мессенжер маъмурияти сўралган маълумотларни бериш техник томондан имконсиз эканини таъкидлаб келмоқда.

Икром Раҳмон