Павел Дуров мазкур масалага ойдинлик киритди.
Олдинроқ, Telegram ижтимоий тармоғи асосчиси россиялик Павел Дуровнинг Буюк Британия фуқаролигини олгани ҳақида хориж ОАВларида хабарлар тарқалган эди.
Аммо Дуров Россиянинг “Ведомости” газетасига берган интервьюсида ушбу хабарнинг ҳақиқатлигини рад этган.
Жумладан, у бундай хабарларга асос йўқлигини таъкидлаб, Британияда хусусий фирма очиш учун фуқаролик талаб қилинмаслигини маълум қилган. Бундан ташқари у Россия фуқароси эканлигини таъкидлаб ўтган.
Шунингдек, у ходимлари ҳозирда ушбу ёлғон хабарларни тарқатган манбаларни ўрганаётганини билдирган.
Маълумот ўрнида, ҳозирда Россия Федерал хавфсизлик хизмати ва Telegram расмийлари ўртасида келишмовчилик юзага келган ва мазкур масала юзасидан компания иши судга оширилган эди.

Икром Раҳмон