Ёшлар орасидан ҳақиқий иқтидорларни танлаб олишга ўрганган Баҳодир Йўлдошев яна ўзини истеъдодли деб билганларни ўқишга таклиф этмоқда.
Сўнгги йилларда Баҳодир Йўлдошевнинг фаолияти ўзи ташкил этган “Дийдор” театр-студияси билан боғланган. Бугунгача бу максанда кўплаб спектакллар саҳналаштирилди, тарихий, замонавий асарларга, жаҳон классикаси дурдоналаридан тортиб, ўзбек мумтоз адабиёти намуналаригача қўл урилди.
Ёшлар орасидан ҳақиқий иқтидорларни танлаб олишга ўрганган Баҳодир Йўлдошев яна ўзини истеъдодли деб билганларни ўқишга таклиф этмоқда.
Маълум қилинишича, 16-25 ёшгача бўлган йигит-қизлар танлов асосида саралаб олинади ва ўқитилади. Хоҳловчилар 25 мартга қадар ҳужжатларини “Дийдор” театр-студиясига топширишлари мумкин.
Маълумот учун, айни кунларда актёрлар Бобур Йўлдошев, Алишер Узоқов, Адиз Ражабов, Акбархўжа Расулов, актрисалар Юлдуз Ражабова, Феруза Норматова “Дийдор” театр-студиясида фаолият юритиб келмоқдалар.