...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шерали Жўраев ҳам катта саҳналарга қайтмоқда


12:05, 21.12.2016 Шоу-бизнес
 10 496

Кўп йиллардан буён ТВ ва радиолардан йироқда бўлган ҳофиз Янги йил муносабати билан тайёрланаётган теледастурларда иштирок этмоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова катта саҳналарга қайтгани, телеканаллар ва радиоларда унга қўйилган чекловлар олиб ташланиб, қўшиқлари ТВ ва радиода жаранг сочишни бошлагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Кўп ўтмай Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров бошчилигидаги “Ялла” гуруҳи ҳам ТВда кўрина бошлади. Анча йиллардан буён ТВ ва радиолардан йироқда бўлган бу санъаткорларни халқ соғинган эди.
 
Юлдуз Усмонова ва Фаррух Зокировнинг ТВда кўрина бошлаши, катта саҳналарга қайтиши, одамлар орасида “Шерали Жўраев ҳам қайтармикин?” деган саволни уйғотди.
 
Маълумотларга қараганда, Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг қўшиқлари ҳам тез кунда радио ва ТВда жаранг сочади.
 
Кеча, 20 декабрь куни Тошкент шаҳрида “My5” телеканали орқали эфирга узатиладиган “Дийдор ширин” дастурининг Янги йил байрами учун махсус сони суратга олинди. Унда Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев икки ўғли Шоҳжаҳон Жўраев ва Зоҳиршоҳ Жўраев билан иштирок этган.
 
Дастурнинг байрам сонида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ҳам қатнашган.
 
“Дийдор ширин”нинг байрамона махсус сони Янги йил байрами кунлари эфирга узатилади.
 

Теглар:Шерали Жўраев Дийдор ширин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!