...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шерали Жўраев энди Тожикистон халқ артисти


11:35, 30.08.2018 Олам
 6 824

Ўзбекистон санъат вакиллари Тожикистонда мукофотланди.

Тожикистон Давлат мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан президент Имомали Раҳмон Ўзбекистоннинг фан, таълим ва маданият вакилларини юксак мукофотлар билан тақдирлади.
 
Тақдирлаш маросими бугун, 30 август куни Душанбеда бўлиб ўтган. Тожикистон президенти Имомали Раҳмон мукофотларни шахсан топширган.
 
Маданий алоқаларнинг мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшгани учун “Ўзбекконцерт” давлат муассаси қўшиқчиси Шерали Жўраев ва “Устоз-шогирд мактаби” ўзбек миллий мақом санъати бўлими катта илмий ходими Мавлуда Ҳалилова – “Тожикистон халқ артисти” фахрий унвонига муносиб кўрилган.
 
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон президенти Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Зокир Алматовни юксак мукофотлар билан тақдирлаганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Имомали Раҳмон Шерали Жўраев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!