Ливия Миллий розилик ҳукумати (МРҲ) декабрь ойи бошида пойтахтда террорчилар қолмагани ҳақида эълон қилди.
“Одиссей чақмоғи” номини олган ҳарбий операция 19 декабрь куни ўз якунига етган. Бу хақда РИА Новости хабар қилди.
Ҳарбий операция ўз кўзлаган мақсадига эришгани таъкидланмоқда. Ливия ҳукумати билан келишув мамлакат пойтахтидан террорчиларни қувиб чиқариш имконини берди. Террорчиларга қарши курашиш мобайнида жангариларнинг портловчи ускуналар ўрнатилган юк машиналари, оғир қуроллар ва танклари, бошқарув марказлари, шунингдек, жангарилар эгаллаган ҳудудларга 495 марта аниқ авиазарбалар берилди.
Ливия Миллий розилик ҳукумати (МРҲ) декабрь ойи бошида пойтахтда террорчилар қолмагани ҳақида эълон қилган эди.
Мамлакатнинг собиқ раҳбари Муамар Каддафийнинг она шаҳри 2014 йилда террорчилар томонидан босиб олинган. Уларга қарши кураш ўша йилнинг май ойидан буён давом этиб келаётган эди.
АҚШ МРҲ сўровига мувофиқ жангариларга авиазарбалар берди. Американинг таркибида “San Antonio” десант-ташувчи ва “Wasp” десант кемаси бўлган ҳарбий-денгиз флоти тўрт ой мобайнида Ливия соҳилларида бўлди.
“Wasp” десант кемасида АҚШ ҳарбий-денгиз флотининг экспедицион батальони таркибига кирувчи Supre Cobra вертолётлари ўрин олган. Ўтган ҳафтада Пентагон ҳарбий кемалар Ливия соҳилларини тарк этаётганини хабар қилган.