...
МЕНЮ
ONLINE TV

Татьяна Каримова Ислом Каримов хотирасига бағишланган фотокўргазмани очиб берди


20:03, 30.08.2018 Жамият
 4 573

 

2016 йилнинг 28 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг оғир бетоблиги ва стационар даволанишда экани ҳақида расмий ахборот тарқатилган эди. Ўша кунлар ҳамон хотиримизда.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов оғир хасталик сабаб 2 сентябрь куни 78 ёшида оламдан кўз юмди. Сал ўтиб бу кунга икки йил тўлади. 

Бугун, 30 август куни буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримовнинг хотирасига бағишланган навбатдаги фотокўргазма иш бошлади. Унда “Qalampir.uz” мухбири иштирок этди. 



Фотокўргазмада Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг шахсий фотографи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фарҳод Қурбонбоев томонидан олинган 100 дан суратлар намойишга қўйилган. Унда Ислом Каримовнинг мустақиллик йилларида олиб борган фаолияти акс этган. 

Кўргазмада Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Акбаровна Каримова, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбар ходимлари, элчихоналар ва дипломатик корпус вакиллари иштирок этди. Кўргазмани Татьяна Каримова очиб берди. У ўз нутқида Ислом Каримов билан ҳаёт кечирган йиллари, унинг шахси ва Президентлик фаолияти ҳақида гапирди. 





Эслатиб ўтамиз, кеча, 29 август куни куни Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида хотира барельефининг очилиш маросими бўлиб ўтган эди.

Теглар:Татьяна Каримова Ислом Каримов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар