Россия Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий тилакларини билдирди.
“Сизни миллий байрам – Ўзбекистон Республикаси Мустқиллиги куни билан чин қалбдан табриклайман.
Россияда Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий соҳада эришган ютуқлари ва халқаро майдондаги обрўси ортиб бораётгани мамнуният билан қайд этиляпти.
Давлатларимиз ўртасидаги эзгу анъаналар ва яхши қўшничиликка асосланган муносабатлар юқори даражага етди. Ишончим комилки, келажакда ҳам биргаликдаги ҳаракатлар билан икки томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчиликни янада мустаҳкамлаймиз. Алоқаларимиз Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш йўналишида ривожланиб бориши халқларимизнинг қарашларига тўла мос келади.
Ҳурматли Шавкат Миромонович, Сизга чин қалбдан мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар, бутун Ўзбекистон халқига омонлик ва фаровонлик тилайман”, деган Владимир Путин ўз табригида.