...
МЕНЮ
ONLINE TV

ТАТУ талабаси бошқарган автомобилдаги йигит ҳам вафот этди


11:58, 03.12.2016 Жамият
 8 728

1 декабрь куни Тошкент шаҳрида даҳшатли ЙТҲ юз берган эди. Ҳайдовчи пиёданинг ҳаётини сақлаб қоламан деб ўз жонини қурбон қилди.

Бироз аввал, 1 декабрь куни Тошкент шаҳрида ТАТУ талабаси йўл-транспорт ҳодисасига учраб, пиёдани уриб юбормаслик учун ўз жонини қурбон қилгани ҳақида хабар берган эдик. Хабарда 22 ёшли йигит бошқариб кетаётган Lacetti русумидаги автомобилда унинг дўсти ҳам бўлгани, у зудлик билан шифохонага олиб кетилгани айтилган эди.
 
Сўнгги маълумотларга қараганда, ҳайдовчининг дўсти ҳам шифохонага етиб бориши биланоқ вафот этган. Кеча пиёданинг умрини сақлаб қолиш учун ўз жонини қурбон қилган икки йигитнинг дафн маросими ўтказилган.
 
Мазкур ҳолат интернетда, сайтимизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳайдовчилар ушбу вазиятда пиёдаларни айблаб, кўп ҳолларда пиёдалар йўлларда ҳаракат қоидаларига риоя қилмасликлари, бирор кор-ҳол рўй бергудек бўлса, ҳайдовчилар айбдор бўлиб қолишини, пиёдаларни деб жуда кўп нохуш ҳолатлар келиб чиқишини ёзиб қолдиришган.
 
“Қулоқчин билан оввора бўлиб ёки қўлидаги телефондан кўз узолмай ҳаракат қилаётган пиёдаларни деб икки ёш йигитнинг умри хазон бўлди, ота-онаси ортидан йиғлаб қолди”, деб ёзади ТАТУ талабаларидан бири.
 
Ижтимоий тармоқлардаги кўпчилик фойдаланувчилар мазкур ҳолат пиёдаларга нисбатан кўриладиган маъмурий жазо чораларини янада кучайтириш ва қатъийлаштириш учун асос бўлганини айтишмоқда.
 

Теглар:ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар