Меморандумда телекоммуникация соҳаси, рақамли ва IT-секторларни ривожлантириш ҳамда дунё стандартлари асосида касбий малакаларни ошириш каби фаолиятлар назарга тутилган.
Ушбу ҳужжат Ўзбекистонда ахборот-коммуникациялари технологияларини ривожлантириш учун юқори малакали кадрларни тайёрлашга қаратилган.
Бунинг учун АКТ вазирлиги ва университет томонидан, ўзларининг ички имкониятларидан ташқари, жаҳоннинг машҳур трансмиллий телекоммуникация компаниялари жалб қилинмоқда.
Меморандум доирасида томонлар Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида Ўзбекистонда АКТ соҳаси учун мутахассислар тайёрлашни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишни мақсад қилишган.
Меморандумнинг амалга оширилиши ТАТУни Марказий Осиёдаги энг яхши ихтисослашган ОТМга айлантириш имконини бериши айтиб ўтилди.
Хабарда айтилишича, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетини 2021 йилга бориб дунёнинг энг яхши олий таълим муассасалари ТОП-1000лигига киритилади.
Бундан ташқари, ҳужжатда телекоммуникация соҳаси, рақамли ва IT-секторларни ривожлантириш ҳамда бу йўналишларда дунё стандартлари асосида касбий малакаларни оширишда ҳамкорлик қилишни кўзда тутади.
ТАТУда таълимий дастурларни йўлга қўйиш ва уларни жадал ривожланиб бораётган соҳа талабларига мослаштириш мақсадида талабаларни ўқитишда дунёнинг етакчи мутахассисларини жалб қилиш режалаштирилган.