...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди: Қозоғистондаги автобус ёниши оқибатида 52 киши вафот этди


14:16, 18.01.2018 Жамият
 9 270

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирли ушбу фожиа юзасидан расмий баёнот билан чиқди.

Аввалроқ, Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Ирғиз туманида бугун, 18 январь куни “Самара-Чимкент” автомобиль йўлининг 1068-километрида, Калибай аҳоли пунктидан 10  узоқликда “Икарус” русумли йўловчи автобуси ҳаракатланиш чоғида ёниб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Дастлабки маълумотларда ОАВ ушбу автобусда 52 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлганини маълум қилган эди.
 
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги  фожиа юзасидан расмий баёнот билан чиқди.
 
Автобус салонида 55 нафар йўловчи  (дастлабки маълумотларга қараганда Ўзбекистон фуқаролари) ва 2 нафар ҳайдовчилар бор бўлиб, улардан 5 кишига Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг Ҳалокатларда тиббий ёрдам кўрсатиш маркази томонидан тиббий ёрдам берилган, қолган 52 киши воқеа жойида вафот этган.
 
Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ходимлари жойида ёрдам кўрсатиш учун зудлик билан Ирғиз туманига юборилди, дейилади ТИВ расмий ахборотида.

Теглар:ТИВ Ақтўбе 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар