
Фавқулодда вазиятлар вазирлигида бу фожиа юзасидан ишонч телефони ташкил қилинган ва қўнғироқлар қабул қилинмоқда.
Ақтўбе вилояти ҳокими ўринбосари Серик Туленбергеновнинг берган маълумотига кўра, тирик қолганлар енгил даражада куйиш жароҳати олган. Дастлабки маълумотларга кўра, автобус ҳайдовчилари қозоғистонлик бўлган ва улар тирик қолишган.
.jpg)
.jpg)
“Qalampir.uz” интернет нашри мухбирлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан боғланди. ФВВда Ақтўбеда содир бўлган ушбу фожиа юзасидан ишонч телефони ташкил қилинган ва қўнғироқлар қабул қилинмоқда. Навбатчи Камолиддин Исломовнинг маълум қилишича, вазиятга ойдинлик киритилиши учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда тезкор гуруҳ ташкил қилинган. Мазкур тезкор гуруҳ вакиллари қозоғистонлик ҳамкасблари билан доимий алоқада эканлиги таъкидланди. Гуруҳ томонидан амалга оширилган ишлар оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб борилиши маълум қилинди.