...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШнинг Республикачилар партияси сохта хабар тарқатувчиларни мукофотлайди


13:29, 18.01.2018 Олам
 1 552

Партия маълумотларига кўра Трамп ҳақида ёзилган 90 фоиз хабар танқидий руҳда бўлган.

АҚШнинг Республикачилар партияси президент Дональд Трамп инаугурациясидан кейинги бир йил давомида “энг яхши” сохта хабарлар рўйхатини эълон қилди, бу ҳақида “interfax.ru” хабар бермоқда. Бундай хабар муаллифлари Оқ уйнинг амалдаги маъмурияти ишини салбий ёритишган.
 
Тақдирланганлар рўйхати:
 
1. “The New York Times” - Пол Кругман, Трамп сайланганидан кейин бозорлар ҳеч қачон тикланмаслиги ҳақидаги хабари учун.
 
2. “ABC” – Брайан Росс, Трамп ёрдамчиси Майкл Флинн бошлиқ топшириғига кўра, Россия билан алоқаси борлигини тан олгани ҳақидаги хато хабари учун. Телеканал Россани бу материали учун тўрт ҳафта маошсиз ишдан четлатди.
 
3. “CNN”, Доналд Трамп ва унинг ўғлини “WikiLeaks”даги ўғирланган хабарларга мурожати ҳақидаги хабари учун
 
4. “Time” журнали, Трамп буйруғи билан овал кабинетдан Мартин Лютер Кингнинг бюсти олиб ташлангани ҳақидаги хабари учун.
 
5. “The Washington Post”, Трампнинг Флоридада тарафдорлари билан учрашувида зал бўш қолгани ҳақидаги янгилиги учун. Бу янгилик Твиттердаги фотосурат орқали инкор этилган.
 
6. “CNN”, Трамп ва Япония бош вазири Синдзо Абе иштирокидаги видеони қайта ишлагани учун. Видеода АҚШ президенти гўёки ҳовуздаги балиқларни беўхшов тарзда озиқлантирганига шарҳ берган.
 
7. “CNN”, президентнинг коммуникация бўйича собиқ ёрдамчиси Энтони Скарамуччининг Россия фуқароси билан учрашуви ҳақидаги хабари учун. Оқибатда материалнинг уч муаллифи ишдан бўшатилган.
 
8. “Newsweek” журнали Польша Президентининг рафиқаси Агата Корнхаузер-Дуда Трампга кўл беришни истамагани ҳақида ёзган хатоси учун.
 
9. “CNN” нинг ФТБ собиқ директори Жеймс Коми Трампнинг ҳеч бир суриштирув ишларида иштирок этмаётгани тўғрисидаги баёнотини рад этиши ҳақидаги хато хабари учун.
 
10. “The New York Times”нинг Трамп маъмурияти иқлим ҳолати ҳақидаги маълумотни яширгани ҳақида ёзган хатоси учун.
 
11. Энг катта сохта хабар сифатида Трампнинг Россия билан келишуви бўлди. Таъкидланишича, бу ҳақида барча ОАВ лар ёзган. “Ҳеч қандай келишув йўқ!” – дея таъкидланади Республикачилар партиясида.
 
Ғолиблар қандай мукофот олиши айтилмаган.
Қобилжон Раҳимжонов 

Теглар:Сохта хабарлар Республикачилар Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!