Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов расмий ташриф билан Франция Республикасида бўлади.
Ташриф давомида Париж шаҳрида Франция Ташқи ишлар ва халқаро тараққиёт вазири Жан-Марк Эро, Франция тараққиёт агентлиги ва француз корхоналари ҳаракати “MEDEF” раҳбарияти билан музокаралар олиб бориш ҳамда Марказий Осиё давлатлари ва Франция ташқи ишлар вазирлари учрашувида иштирок этиш кўзда тутилган.