...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чимён йўналишининг айрим ҳудудларида автомобиль ҳаракати вақтинча тўхтатилди


08:54, 28.03.2017 Жамият
 2 177

27 март куни соат 9:00 ларда ушбу кўчки содир бўлган жойнинг майдони 4-4,5 метр кенгликка ва 35-40 метр узунликка катталашган.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Учтерак қишлоғи ҳудудидан ўтувчи 4R6 "Тошкент-Чирчиқ-Чимён" автомобиль йўлининг 69-километрида, "Ғазалкент-Чимён" йўналишида 2 метр кенгликдаги, узунлиги 15-20 метр бўлган йўлнинг қатнов қисмида кўчки юзага келди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
 
27 март куни соат 9:00 ларда ушбу кўчки содир бўлган жойнинг майдони 4-4,5 метр кенгликка ва 35-40 метр узунликка катталашган. Содир бўлган кўчки натижасида маҳаллий аҳолига ва турар жой биноларига зарар етмаган, дейилади вазирлик ахборотида.
 
Хабар беришларича, табиий офат оқибатлари бартараф этилгунига қадар 4R6 "Тошкент-Чирчиқ-Чимён" автомобиль йўлининг 58-километридан 71-километригача автомобилларнинг ҳаракатланиши тўхтатилган.
Бобур Жалолов

Теглар:Чимён кўчки 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар