...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ташқи ишлар вазири АҚШ делегациясини қабул қилди


09:45, 24.07.2018 Жамият
 1 186

Учрашувда АҚШ Элчиси Памела Спратлен иштирок этди.

Кеча, 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари вазифасини бажарувчи Ҳенри Эншер бошчилигидаги Давлат департаменти делегацияси билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Делегация Марказий Осиёнинг беш мамлакати ва Америка Қўшма Штатлари ("С5+1") вакилларининг Хавфсизлик бўйича ишчи гуруҳининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган.
Бўлиб ўтган суҳбат давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил май ойида АҚШга расмий ташрифи ва Президент Доналд Трамп, Маъмурият ва Конгресснинг масъул раҳбарлари билан музокаралари чоғида эришилган келишувларни татбиқ этишнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, "С5+1" шаклидаги Ишчи гуруҳ мажлиси кун тартиби нуқтайи назаридан халқаро ва минтақа сиёсатининг баъзи масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда АҚШ Элчиси Памела Спратлен иштирок этди.
Санжар Жўра

Теглар:“С5+1” делегация ТИВ АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар