Махсус рейс бугун эрталаб Актобе шаҳридан Ўзбекистонга қараб йўл олган.
Қозоғистондаги Ўзбекистон элчихонаси консуллик бўлими ходимлари Актобе шаҳрига етиб борган эди. Улар республика ва маҳаллий ҳукумат органлари билан келишган ҳолда ЙТҲ қурбонлари ва жабрдийдаларига барча ёрдамларини аямасликларини билдириб, махсус рейс билан Ўзбекистонга олиб келинишини айтишган эди.
Ҳукумат топшириғи билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг қўшни мамлакатга етиб борган шифокорлари маҳаллий ҳамкасблари билан жароҳатланганларни кўздан кечиришди ва Ўзбекистонга олиб келиш бўйича қарор қабул қилишди.
Ўзбекистон элчихонасининг хабар беришича, махсус рейс бугун эрталаб Актобе шаҳридан Ўзбекистонга қараб йўл олган.
Ташқи ишлар вазирлигидан сайтимизга хабар беришларича, ушбу амалиёт Ўзбекистон тарихида илк марта кузатилмоқда. Олдинлари жасадларни Ватанга қайтариш бўйича “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК шуғулланар эди. Бу сафаргиси эса ТИВ ва ФВВ ҳамкорлигида амалга оширилган тезкор ташаббус бўлди ҳамда бу ўз натижасини бермоқда.