...
МЕНЮ
ONLINE TV

Танишинг, Тошкент шаҳар ҳокимининг тадбиркорлик масалалари бўйича янги ўринбосари


21:56, 26.01.2017 Жамият
 5 056

1976 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган Нозим Ҳусанов 1997 йилда Тошкент автомобиль-йўллари институти тамомлаган.

2016 йилдан буён Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Нозим Ҳусанов янги лавозимга ўтказилди. Ҳокимлик сайтида келтирилган маълумотларга қараганда, Ҳусанов Тошкент ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида иш бошлаган.
 
Маълумот учун, 1976 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган Нозим Ҳусанов 1997 йилда Тошкент автомобиль-йўллари институти тамомлаган. Шунингдек, Тошкент Молия институтини тугатган.
 
У 2014-2016 йилларда “Микрокредитбанк” бошқаруви раиси, 2013-2014 йилларда – Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, 2011-2013 йилларда Ўзбекистон Марказий банки раиси ўринбосари, 2010-2011 йилларда – Марказий банк Тошкент вилояти бош бошқармаси раҳбари лавозимларида ишлаган. 

Теглар:Нозим Ҳусанов Тошкент шаҳар ҳокими ўрибосари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар