...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сергели ҳокими тумандаги автомобиль бозори кўчирилишига қарши


12:45, 07.06.2018 Жамият
 4 141

Ҳокимнинг айтишига кўра, автобозорни Сергелида қолдириб, уни туманнинг бошқа ҳудудига кўчириш мумкин экан.

Кеча, 6 июнь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Сергели тумани ҳокими Нозим Ҳусанов иштирокида матбуот анжумани ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик. Анжуманда ҳоким Сергели туманида жойлашган автомобиль бозорини Тошкентдан ташқарига кўчирилишига қарши эканлигини билдирди.
 
“Бозор ҳудуди 24 гектардан иборат. Агар қандайдир ўзгариш қилиш керак бўлса, аввало бунинг учун худди шунақа ҳудудни топиш, ободонлаштириб, кейин тадбиркорларни кўчириш мумкин. Автобозорни транспорт оқимига халақит бермаслиги учун Сергели туманида қолдириб, уни туманнинг бошқа ҳудудига кўчириш мумкин.
 
Кичик ҳалқа йўли бўйлаб Тошкент вилояти билан чегарадош жойларда мана шундай ҳудудлар бор. Автобозор бир йилда туман бюджетига 11 миллиард сўм даромад келтиради. Албатта, келаётган тушумни йўқотишни истамайман. Бозорни туманда қолдириб, уни аҳолига халақит бермаслигини таъминлаш мақсадида бир нечта таклифларни кўриб чиқяпмиз”, деди Сергели тумани ҳокими Нозим Ҳусанов.
 
Маълумот учун, аввалроқ Тошкентдаги барча йирик улгуржи бозорларни шаҳар четига кўчириш концепцияси ишлаб чиқилган бўлиб, улар орасида “Сергели” автомобиль бозори Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманига кўчирилиши режалаштирилаётган эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Сергели Нозим Ҳусанов автомобиль бозори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар