...
МЕНЮ
ONLINE TV

Таниқли олим, шоир ва ёзувчи Мухтор Худойқулов 80 ёшга кирди


21:52, 11.11.2016 Жамият
 3 351

Айни кунда жойларда Мухтор Худойқуловнинг юбилейи муносабати билан учрашувлар ташкил этилмоқда.

Таниқли олим, шоир ва ёзувчи Мухтор Худойқулов ўзининг 80 ёшли таваллуд айёмини нишонламоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетида қатор ижодкорлар, университет профессорлари иштирокидаги учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий университети доценти ЛатофатТошмуҳамедова ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали хабар берди.

“Бугун, таниқли олим, шоир ва ёзувчи, филология фанлари доктори, профессор, журналист, публицист Мухтор Худойкулов домланинг 80 ёшга кирганлари муносабати билан ажойиб учрашув ташкил этилди. Тадбирда профессорлар Умарали Норматов, Наим Каримов, Хуршид Дўстмуҳаммад, Қудрат Ирназаров, доцентлар Сайди Умиров, Амрилло Каримов ва факультет жамоаси, талабалар иштирок этдилар. Жуда самимий руҳда ўтган тадбирга чет эллик меҳмонлар ҳам ташриф буюришди. Фурсатдан фойдаланиб, устозга узок умр ижодий муваффақиятлар тилаймиз”, дейилади хабарда.
 
Маълумот учун, Мухтор Худойқулов 1936 йили Фарғона вилоятининг Риштон тумани Жалойир қишлоғида туғилган. 1959 йилда собиқ Тошкент давлат университетининг журналистика бўлимини тамомлаган. Ўзбекистон мидлий университети Журналистика факультетида ўқитувчи, катта ўқитувчи, доцент бўлиб ишлаган. Ҳозирда Ўзбекистон Миллий университети журналистика факултети Матбуот кафедраси профессори.

 
Умида Якубова

Теглар:Мухтор Худойқулов ЎзМУ Юбилей 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар