Концерт дастурида Шароф Рашидовнинг шеърлари асосида композицион чиқишлар барчанинг эътирофига сазовор бўлди.
Ўтказилган маросимда Шароф Рашидов ҳайкали Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Шароф Рашидовнинг қизи Сайёра Рашидовалар томонидан очилгани ҳақида маълумот ҳам бериб ўтган эдик.
Бундан ташқари, Президент Жиззах шаҳрига ташрифи давомида Жиззах вилояти мусиқали драма театрини ҳам бориб кўрди.
Бугуннинг ўзидаёқ мазкур маданият масканида, аниқроғи Жиззах вилояти мусиқали драма театрида атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган хотира кечасининг концерт дастури бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси
Маданият вазирлигининг расмий веб-сайтда хабар берилди.
Концертда Ўзбекистон халқ артистлари Фарруҳ Зокиров, Ортиқ Отажонов, Ғуломжон Ёқубов, Озодбек Назарбеков, Муяссар Раззоқова, Рамиз Усмонов, Исмоил Жалилов, Гулсанам Мамазоитова, Шерали Жўраев, Хайрулла Лутфуллаев, Зулайҳо Бойхонова, Муножон Йўлчиева, шунингдек, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Муҳсин ва Яҳё Мўминовлар, Ф.Ашуралиев, Э.Аҳмедов, Нодира Пирматова, Женесбек Пиязов, Милена Мадмусаева “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Б.Саидов, Д.Султонов, У.Исроилов, Машҳурбек Раимжонов, Малика Эгамбердиева, Умидахон, Шаҳзода ва кўплаб хонандалар куй-қўшиқлари билан иштирок этишди.
Концерт маърифатга йўғрилгани билан янада чиройли ўтди, десак муболаға бўлмайди. Ундаги Шароф Рашидовнинг шеърлари асосида композицион чиқишлар барчанинг эътирофига сазовор бўлди.