Саудия Арабистони Яман ҳудудида Эрон томонидан баллистик ракета учирилишни “уруш акти” дея таърифлади.
Ракета реактив қолдиқларини ўрганган Саудия Арабистони мутахассисларининг фикрича, баллистик ракета ишлаб чиқарилиши Эрон билан боғлиқ.
Ҳукумат вакиллари мамлакат ўз ҳудудини ҳимоя қилиш хуқуқига эга ва “Эронга муносиб вақтда муносиб жавоб қайтаради”, дея қўшимча қилдилар.
АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам Ракета учирилишида Эронни айблади.
“Менинг фикримча, бу Эроннинг Саудия Арабистонига қилган ҳужумидир. Сиз буни биласиз, тўғрими? Ракета учирилганини кўрдингиз, бизнинг тизимимиз вакиллари эса ракетани уриб туширишди”, деди Трамп Токиода журналистлардан бирига баёнотининг орасида.
Коалиция бошқаруви Яманнинг барча ер усти, ҳаво ва сув йўллари портларини вақтинча ёпишга қарор қилди.
2014 йилдан буён давом этаётган Ямандаги можароларда азият чекаётган оддий халққа Саудия Арабистони томонидан тўхтовсиз гуманитар ёрдам жўнатиб турилибди. Сентябрь ойида Саудиянинг Ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубаир бир неча йилда Яманга гуманитар ёрдам сифатида 8 млрд АҚШ доллари ажратилганини эълон қилган эди.
Хабарда айтилишича, Яман ҳудудидан Саудия Арабистонига қарата бир неча марта ракета учирилди.