...
МЕНЮ
ONLINE TV

Зиёда Қобилова: “Qalampir.uz оз фурсат ичида ўзининг содиқ мухлисларини топа олди”


21:39, 11.11.2016 Жамият
 4 125

“Бу сайтда бошқа сайтлардаги каби асабни бузадиган “янгилик”лар йўқ”, дейди Зиёда Қобилова.

“Qalampir.uz” сайти ташкил топган кун билан табриклаган навбатдаги қаҳрамонимиз кўплаб хит қўшиқлари билан танилган. Унинг овозидаги ўзига ҳослик бошқаларда учрамайди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда Қобилованинг фикрича, сайтимиз шоу-бизнес олами вакиллари доимий равишда кузатиб борадиган сайтлардан бири.
 
Зиёда Қобилова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:
- “Qalampir.uz сайтини 1 ёши билан табриклайман. Бу сайт шоу-бизнес олами вакилларининг энг севимли сайтларидан бири саналади. Шахсан ўзим ҳам сизларни доимий равишда кузатиб, чоп этаётган мақолаларингизни ўқиб бораман.
 
“Qalampir.uz” қисқа вақт ичида ўзининг содиқ мухлисларини топа олди. Бу сайтда бошқа сайтлардаги каби асабни бузадиган “янгилик”лар йўқ. Тўғридан-тўғри ҳақиқатни ёзгани учун ҳам кўпчиликка ёқади.
 
Сайтга, унинг ижодкорларига омад, куч тилайман. “Qalampir.uz” бунданда гуллаб-яшнасин. Доим олға қадам боссин!”
Умида Якубова
 

Теглар:Qalampir.uz Зиёда Қобилова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар