Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг раҳбари 70 ёшга тўлди.
Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб-сайтида маълум қилинган. Анвар Илёсов олган суратда Абдулазиз Комиловнинг кўкрагига тақилган “Фидокорона хизматлари учун” орденини кўришимиз мумкин.
Хабарда айтилишича, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳамлаш йўлидаги улкан хизматлари, Ўзбекистон манфаатларини халқаро майдонда ҳимоя қилиш ва илгари суришдаги кўп йиллик самарали меҳнати ва 70 ёшга тўлиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ташқи ишлар вазирлигининг раҳбарини юқори давлат нишони билан мукофотлади.