...
МЕНЮ
ONLINE TV

Таъмирталаб йўлларни одамларнинг ўзлари чим билан ямашга тушишди


11:28, 06.04.2017 Жамият
 4 336

Ижтимоий тармоқларда Тошкент-Оҳангарон қатнов йўлини ямаётган одамнинг расми пайдо бўлди.

4 апрель куни ижтимоий тармоқларда Тошкент-Оҳангарон қатнов йўлини ямаётган одамнинг расми пайдо бўлди. У  йўлни асфальт ё шағал билан эмас, балки чим билан ямаётган эди.

Маҳаллий ҳайдовчилар бу “таъмирлаш”ни фитоусул деб номлашди ва сурат ҳақида турли муҳокамалар бўлди. Уларнинг орасида ҳазил қилганлар ҳам учради. Бироқ ана шундай “майсазор” устидан юрганлар учун бу ҳолат кулгили эмас эди. 

Маълум бўлишича, йўлнинг бундай “кўкаламзорлаштирилиши”га автойўл хизматларининг ҳеч қандай алоқаси йўқ. “Ўзавтойўл” ДАК матбуот хизматининг хабар беришича, йўлнинг ушбу қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 

Бир неча кун олдин ёмон об-ҳаво туфайли таъмирлаш ишлари тўхтатилган эди, шу кунларда ниҳоясига етказилади.
Сумбула 

Теглар:Оҳангарон Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Alisher
18:03 06.04.2017

таъмир талаб кучалар тошкент шахрида хам жуда куп! чилонзор козиобод махаллсаининг волгаград кочаси хам жуда аянчли холатда! янги машинамни амартизатори ва хадавой кисми шу кочадан юравериб муддатдан авал таъмир талаб булиб колди! таъмирлаашдан одам хадик сиравоти барибир яна шу йулдан юраман яна бузилади деб! машинамни таъмирлаб беришсин дмиман узим таъмирлаволаман факат шу йулни таъмирлаб куйишса яхши буларди



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар