...
МЕНЮ
ONLINE TV

Талабаларга темир йўл чипталари учун чегирма берилади


14:29, 12.11.2016 Жамият
 5 360

Чегирмали чипталар 1-5 декабрь кунлари тақдим этилади.

1-5 декабрь кунлари Ўзбекистоннинг ички йўналишларида қатнайдиан поездлар учун чипта баҳоси талабаларга 50 фоизлик чегирма билан сотилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АК расмий сайти хабар бермоқда.
 
Гап шундаки, 4 декабрь мамлакатимиз сиёсий ҳаётида муҳим кун. Шу куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Сайловда иштирок этиш ҳар бир фуқаронинг қонуний ҳуқуқидир. Яқинда сайтимиз орқали юртимизнинг турли вилоятларидан Тошкент шаҳри ёки бошқа вилоятларда таълим олаётган ўқувчилар, талабаларга сайловда иштирок этишларини таъминлаш мақсадида 1-5 декабрь кунлари қисқа муддатли таътил эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.
 
1-5 декабрь кунлари мамлакатимизнинг ўрта-махсус ва олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” акционерлик компанияси чегирмалар ҳақида эълон қилди.
Расулова Дурдона

Теглар:Ўзбекистон темир йўллари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Umid
20:34 13.11.2016

zurku



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар