Муз, ёмғир ва йўллар сирпанчиқлиги сабаб қарийб 200 киши шифохонага етказилган
Россиянинг бир қатор туманлари, хусусан, Москва шаҳри қаҳратон совуқ ва қор ичида қолди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
11 ноябрь куни ҳаво илиқ бўлиши кутилганди, бироқ кучли қор ёғиб, совуқ ҳарорат кузатилган. Ноқулай об-ҳаво туфайли йўллар муз билан қопланди, электр узатиш симларига путур етди, бир неча дарахтлар қулаб тушди.
Маълумотларга кўра, шифохонанинг травмотология бўлимига 3 мингга яқин киши турли жароҳатлар билан мурожаат қилган, улардан 190 дан ортиғи шифохонада қолишига тўғри келгани айтилмоқда.
Дарахтнинг қулаши натижасида Пушкин туманида 1 киши ҳалок бўлган.

Расулова Дурдона