...
МЕНЮ
ONLINE TV

Луганскда 60 минг нафар аҳоли электрсиз қолди


13:48, 12.11.2016 Олам
 2 420

152 мм колибрли қуроллардан отилган ўқдан электор узатувчи тармоқ ва иккта трансформатор зарар кўрган. Трансформаторлардан бири бутунлай ёниб кетган.

Украина Ҳаво кучларининг авиазарбасидан сўнг ўз-ўзини бошқарувчи Луганск Халқ Республикаси (ЛХР)нинг 60 минг нафар аҳолиси электрсиз қолди. Бу ҳақда РИА новости ҳабар берди.
 
Олдинроқ ЛХР милицияси Украина қўшини тинчлик келишувини бир сутка давомида 16 марта бузганини хабар қилган эди.
 
Бир нафар тинч аҳоли жароҳат олган. Отишма сабаб 41 нафар кончи кон ичида қолиб кетди.
 
Украина ҳарбийлари томонидан уюуштирилган артиллерия зарбасидан сўнг Краснополучск ва Брянковск туманлари аҳолиси электр токи тармоғидан узилиб қолди.
 
152 мм колибрли қуроллардан отилган ўқдан электор узатувчи тармоқ ва иккита трансформатор зарар кўрган. Трансформаторлардан бири бутунлай ёниб кетган.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:ЛХР Ҳаво зарбаси Электр тармоғи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!