Маълумотларга кўра, Исроил самолётлари Ливан давлати ҳаво чегарасини кесиб ўтган.
Исроил ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари Дамашқдан 8 километр шимоли-жанубда жойлашган объектга ҳужум қилди. Бу хақда “Mk.ru” хабар берди.
Маълумотларга кўра, Исроил самолётлари Сурия ҳаво чегарасига даҳл қилмаган. Бироқ Ливан ҳаво чегарасини кесиб ўтган.
Самолётлар Дамашқ ва Бейрутни боғлаб турувчи автомагистралга зарба берган. Сурия қуролли кучлари бу воқеани Сурия армияси муваффақиятларидан эътиборни чалғитиш ва террорчиларнинг руҳини кўтариш, деб баҳолади.
Айрим хабарларда зарба Ливаннинг “Хезболли” ҳарбий қурол-аслаҳалар омборига уюштирилгани айтилмоқда.
Исроил ҳукумати бу маълумотларни тасдиқламади ва рад этган.

Мухторбек Абдуллаев