...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ Афғонистонда 13 нафар бегуноҳнинг ёстиғини қурутди


12:51, 29.09.2016 Олам
 3 707

Америка учувчисиз қурилма воситасида Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимининг уйига хужум қилди.

Покистон ва Афғонистон чегарасида жойлашган Ачин туманида Американинг пилотсиз учувчи қурилмаси томонидан берилган ҳаво зарбасидан кейин тинч аҳолидан 13 киши ҳалок бўлди, 14 нафар одам жароҳатланди.
 
Нагарҳар провинциясидаги бу воқеа чоршанба куни маҳаллий вақт билан эрталаб 8:00да содир бўлган, дея хабар беради “Izvestia.ru” ахборот нашри.
 
Хабарда учувчисиз қурилма Ачин туманидаги хусусий уйга зарба бергани айтилган. Бу уй соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимига тегишли бўлган.
 
Ҳаво зарбаси вақтида ҳаж сафаридан яқинда қайтгани муносабати билан давлат расмийсининг уйида меҳмондорчилик бўлаётган эди.
 
“Мақсадли рағбат” миссиясининг расмий вакили америкалик генерал Чарльз Кливленд ҳаво зарбасини терроризмга қарши кураш, деб изоҳлади.
 
АҚШ қурбонлар орасидаги тинч аҳоли вакиларига боғлиқ суриштирув ишларини олиб бормоқда, дея таъкидлади генерал. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:АҚШ Афғонистон Учувчисиз қурилма Ҳаво зарбаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!