...
МЕНЮ
ONLINE TV

Англия терма жамоаси мураббийи порахўрлик сабаб лавозимидан бўшатилди


12:43, 29.09.2016 Спорт
 2 884

Мураббий 400 минг фунт эвазига мавжуд қоидаларга қарши ҳаракат қилишга ваъда берган.

Футбол бўйича Англия терма жамоаси мураббийи Сэм Эллардайс порахўрликда айбланиб, ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Англия Футбол федерацияси хабар қилмоқда.
 
Сэм Эллардайсни коррупцияда айблашга асос бўлувчи далил аслида 27 июль куни Буюк Британиянинг “The Telegraph” газетасида чоп этилганди. Ўзларини осиёлик тадбиркорлар, дея таништирган мухбирлар кечки овқат баҳонасида икки марта мураббий билан учрашув ўтказишган. Бу учрашувлар вақтида улар Сэм Эллардайс билан ўйинчиларни сотиб олишда Британия қоидаларини қай тарзда  четлаб ўтиш мумкинлиги борасида суҳбат қуришган. “Тадбиркорлар” қиёфасидаги мухбирлар ва мураббий ўртасидаги бундай учрашувлар яширин камера орқали ёзиб олинган.
 
Терма жамоа мураббийи 400 минг фунт эвазига бу масалани ҳал қилишда ёрдам беришга ваъда берган.
 
Федерациядан маълум қилишларича, мураббий бу борада узр сўраган, бироқ футбол мутахассислари бир овоздан уни ишдан бўшатишга қарор қилишган.  

Теглар:Сэм Эллардайс Коррупция Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!