Сиёсатчи келажакда Россия билан алоқалар мустаҳкамланишидан мамнун бўлишини таъкидламоқда.
Трамп, аввало, соғлиқни сақлаш, янги иш жойлари ташкил этиш, чегарадаги хавфсизлик ва солиқ ислоҳотлари билан шуғулланишини маълум қилган. Илк ҳафтада Трамп молия институтлари фаолиятини қайта кўриб чиқиб, банкларнинг яна маблағ ажратишга имконият яратиб беришни режалаштирган. Шунингдек, АҚШ чегарасида хавфсизликни таъминлаш мақсадида гиёҳванд моддалар кириб келиши ва ноқонуний миграцияга қарши кураш лойиҳаларини ишлаб чиқмоқчи.
Сайловолди ташвиқотлар вақтида Дональд Трамп ғолиб бўлган тақдирда, Хиллари Клинтоннинг электрон почтаси ишига доир махсус тергов гуруҳини ташкил этиши ҳақида бир неча марта айтиб ўтган эди. Газетага берган интервью чоғида янги сайланган президент айни пайтда бу масала бўйича бош қотирмаётгани ҳақида маълум қилди.
Дональд Трамп соғлиқни сақлаш бўйича Барак Обаманинг айни вақтдаги ислоҳотлари борасида ҳам фикр билдирди. Аввал Обаманинг саломатлик борасидаги сиёсатини “катта талафот” дея баҳолаган Трамп Барак Обама билан суҳбатдан кейин қонуннинг бир неча бандларини ўз кучида қолдиришга қарор қилди.
Дональд Трамп яқин кунларда Россия Федерацияси раҳбари Владимир Путин билан телефон орқали суҳбат қуришни режалаштираётгани ҳақида ҳам айтиб ўтган.