Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан экспертиза-текширув ишлари олиб борилмокда.
Ушбу воқеа Дилхуш кўчаси 37-уйда фуқаро А.Акбаров хонадонида бугун, 31 октябрь куни содир бўлган.
Азиза Акбарова Тошкент давлат педогогика университетининг 3-курс талабаси бўлган.
Комиссия томонидан ушбу ҳолат бўйича овқатдан ёки ис газидан заҳарланиш тахминлари ўрганилмоқда.
Дониёр Тошхўжаев воқеа жойига 08:00 да етиб борганини айтаркан, бу ҳолат бўйича саволларга жавоб беришга ҳали эрта эканини қўшимча қилади.
Айни пайтда ис газидан енгил даражада ўткир захарланган У.Хаитова Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, ахволи қониқарли.
Қозонхонага Baxi русумидаги “котел” ўрнатилган ва қолган ускуналар қўлбола тарзда уланган.
Шунга ўхшаш ҳолат 1 ноябрь куни Юнусобод туманида ҳам кузатилди. Натижада уч киши вафот этган.