Истанбул Ички ишлари бошқармаси ходимлари портлаш содир бўлгандан сўнг, Султаҳмад майдонини ўраб олди. Майдонга олиб келувчи барча автомобиль ва йўловчилар йўллари ёпилган. Полиция вертолётлари ҳудудда доимий равишда кузатув олиб бормоқда.
12 январь куни Истанбулнинг Султонаҳмад майдонида рўй берган портлашда 10 киши ҳалок бўлиб, 15 киши оғир жароҳатланган эди.
Қўлга олинган террорист-ҳудкуш аёлнинг бир қатор портлашларга алоқадор экани айтилмоқда.
Туркияда сўнгги саккиз ойда бешта йирик теракт амалга оширилди